Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
20 Февраль
32782028 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ўтказилиш саналари расман эълон қилинди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси ўз расмий сайтида хабар берди.
Қайд этилишича, ЛА-28 ёзги Паралимпия ўйинлари 2028 йилнинг 15-27 август кунлари бўлиб ўтади. Олимпия ўйинлари эса 14-30 июль кунлари ўтказилиши белгиланган.
Таъкидлаш жоиз, Лос-Анжелес бундан аввал 2 марта Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган (1932, 1984), бироқ Паралимпия ўйинлари ушбу шаҳарда биринчи марта ўтказилади.
Маълумот учун, охирги Олимпиада баҳслари 2021 йилда Токиода ўтказилганди. Навбатдаги Олимпия ўйинлари 2024 йил Франция пойтахти Парижда ўтказилади.
LiveБарчаси