2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Бу ҳақда кеча, 22 декабрь куни "2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: 

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

  • 22 март – жума; 
  • 11 апрель – пайшанба; 
  • 18 июнь – сешанба; 
  • 3 сентябрь – сешанба; 
  • 31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 

  • 2 январь – сешанба; 
  • 23 март – шанба; 
  • 12 апрель – жума; 
  • 31 август – шанба; 
  • 30 декабрь – душанба.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

  • 6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
  • 13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
  • 14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.

Мақола муаллифи

Теглар

дам олиш кунлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг