2023 йилдан божхоначилар даромади ва мол-мулки декларацияланади
Жамият
−
06 Май 2022
52352023 йил 1 январдан божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш жорий этилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Ҳусан Тангриев брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2023 йил якунига қадар республиканинг барча халқаро аэропортларида “Масофавий божхона назорати” тизими жорий этилади.
2022 йил 1 декабрдан божхона кўриги жараёнлари қамраб олинган мобил электрон тизим ишга туширилади.
2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижалари интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб бориш йўлга қўйилади.
2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизими тўлақонли ишга туширилади.
2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постларида расмийлаштириш тартиби жорий қилинади.
LiveБарчаси