2023 йилда 610 мингдан ортиқ одам вабога чалинган – ЖССТ

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1 январдан 15 ноябргача бўлган даврда дунё бўйлаб вабо билан касалланганлар сони 610 мингдан ошгани ва касалликнинг тарқалиш хавфи “жуда юқори” эканини маълум қилди.

“Ташкилотга аъзо давлатларнинг 2023 йилга мўлжалланган дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилда қайд этилган ҳолатлар сони 2022 йилдагидан ошиб кетган – 610 000 дан ортиқ ҳолат қайд этилиб, 3500 киши ўлган”, дейди ташкилот.

Ҳолат бир ой ичида деярли 7 мингга ошди.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб 472 697 та , 2021 йилда эса 223 370 одамда вабо касаллиги аниқланган.

Йил бошидан бери жами 29 та давлатда вабо эпидемияси кузатилган. Энг кўп касалланиш Афғонистонда (деярли 204 000 та ҳолат), ундан кейин Сурияда (161 000 дан ортиқ) ва Гаитида (71 000 дан ортиқ) ҳолат қайд этилган.

“Вабо ўчоқларининг кўплиги, уларнинг кенг тарқалиши, вакциналар ва бошқа ресурсларнинг ҳозирги тақчиллигини ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб ҳисоблайди”, дейилади ташкилот баёнотида.

Вабо – “Vibrio cholerae” бактерияси билан ифлосланган озиқ-овқат ёки сувни истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган ўткир диарея инфекцияси саналади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда пайдо бўлган номаълум касалликка асосан болалар чалинаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ вабо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг