2022 йилда Луврда Ўзбекистон кўргазмаси ўтказилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

2022 йилда Франция пойтахти Париждаги дунёга машҳур Лувр музейида “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида” кўргазмаси ўтказилади. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вакил-вазири Франк Риестер бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Аввалги, шу жумладан, икки мамлакат ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг жорий йил 3 май куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди.

Учрашувда бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Франция томони 2022 йил кузида Париждаги Лувр музейида. «Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» номли кўргазмани ташкиллаштиришда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Мазкур тадбир икки мамлакат маданий ҳаётидаги ёрқин воқеага айланиши қайд этилди.

Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Франция Лувр музейи

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг