2021 йилда қайси компания энг кўп автомобиль сотгани маълум бўлди 

Технология

image
0:00
0:00
download

Япония автомобиль ишлаб чиқарувчиси Toyota 2021 йилда 10,5 миллион дона автомобиль сотди ва шу тариқа кетма-кет иккинчи йил энг йирик ишлаб чиқарувчига айланди.  

Компания маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқарувчиси савдоси йил давомида 10,1 фоизга ошган. Таъкидланишича, Toyota маҳаллий ва хорижий рақобатчиларга нисбатан коронавирус пандемияси таъсири ва ундан келиб чиқадиган чекловлар ҳамда таъминот занжири узилишларини осонроқ бошдан кечирган. 

Унинг энг яқин рақобатчиси Volkswagen Group бўлиб, у ўтган йили дунё бўйлаб 8,9 миллион дона автомобиль сотган, бу 2020 йилга нисбатан 5 фоизга кам. 

Учинчи ўринни эса ўтган йилда 7,8 миллион автомобиль сотган Renault-Nissan-Mitsubishi альянси эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Toyota

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг