Япониядаги барча Toyota заводлари ёпилди
Олам
−
29 Август 2023
17208Япониядаги 14 та Toyota заводининг ҳаммаси тизимдаги носозлик туфайли тўхтатилди. Бу ҳақда NHK хабар берди.
Айтилишича, дастлаб, фақат Фукуока ва Киото префектураларида жойлашган иккита завод ишлашни давом эттирган. Бироқ Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура Toyota'нинг барча – 14 та заводи ишни тўхтатганини маълум қилган. Муваффақиятсизлик сабаблари, шунингдек, тикланиш вақти ҳақида хабар берилмаган. Компаниянинг таъкидлашича, ушбу босқичда тизимнинг ишламай қолиши киберҳужум ҳисобланмайди.
Nikkei маълумотларига кўра, Япониянинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси узилишлар туфайли эҳтиёт қисмларга буюртмаларни кўриб чиқа олмаяпти.
"Биз сабабини аниқлаш ва тизимни тиклаш устида ишлаймиз", деган компания вакили.
Маълумот учун, Япониядаги 14 корхона Toyota глобал ишлаб чиқаришининг қарийб учдан бир қисмини ташкил қилади. 2023 йилнинг биринчи ярмида улар кунига ўртача 13,5 мингга яқин автомобиль ишлаб чиқарган. Ўтган йил давомида компания мажбурий тўхташларни бошдан кечирган. Киберҳужум оқибатида Toyota эҳтиёт қисмларга буюртма бера олмаган ва автомобиль йиғишни давом эттириш учун захира тармоғидан фойдаланишига тўғри келган. 2023 йилнинг биринчи ярмида япон автомобиль ишлаб чиқарувчиси рекорд даражадаги 5,63 миллион Toyota, Daihatsu ва Hino автомобилларини ишлаб чиқарди. Ўсиш йиллик ҳисобда 10,3 фоизни ташкил этган, ишлаб чиқариш Япониядаги заводларда ҳам, мамлакат ташқарисида жойлашган заводларда ҳам ошган. Toyota Motor'нинг глобал сотуви, ўз навбатида, 2023 йилнинг биринчи ярмида 5,5 фоизга ўсиб, 5,42 миллион автомобилга етган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь