Янгийўлда Toyota ва Damas ҳайдовчилари йўл талашиб, жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
05 Декабрь 7501 2 дақиқа
Кеча, 4 декабрь кури ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳудудида Toyota ва Damas ҳайдовчилари ўртасидаги жанжал ҳолати акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат шу куннинг ўзида туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан назоратга олиниб, қонуний тартибда ўрганилган. Маълум бўлишича, воқеа Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлида содир бўлган. Damas ва Toyota автомашинаси ҳайдовчилари ҳаракат вақтида ўзаро йўл талашиб жанжаллашган. Жараёнда Damas автомашинаси ҳайдовчиси дастлаб ўзининг машинасида бўлган балон ключи билан Toyota автомашинасининг ойнасига ҳамда салондаги йўловчининг бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.
“Тошкентдан Янги йўлга кетаётгандим. Олдимда ўзимнинг ўртоғим бор эди. Шу Toyota русумли автомобиль йўл беришини сўрадим. Ўша жойда уришиб кетдик. Темир ключ олиб, уларнинг ойнасини урдим. Кейин улар ўша ключ билан мени ён ойналарини уриб, иккаламиздан ҳам қаттиқ сўзлар чиқиб кетди, ёмон сўзлар. Ўзимизни ушлай олмадик”, дейди Damas ҳайдовчиси.
Жанжалнинг давоми эса айнан Damas эгалари тарафидан видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
“Укам билан Toyota автомобилида ҳаракатланиб келаётгандик. “Чамонзор” МФЙга етиб келганимизда “пешеход”дан одам ўтаётганини кўриб, ўтказиб юборишни мақсадида секинлашдик. Шунда орқамиздан ҳаракатланиб келаётган Damas ҳайдовчиси олдимизга келиб, ҳар хил қатор ҳақоратли гаплар билан сиқиб тўхтатди. Бирданига агрессия билан уришиб кетиб қолдим”, дейди Toyota ҳайдовчиси.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳар икки томон ҳам содир этган ҳаракатлари юзасидан терговга жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 23 ёшли фуқаро ва 4 киши йўл талашиши оқибатида жанжал содир бўлганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь