2021 йилда бутун дунёда коронавирусга қарши иммунитет шаклланиши мумкинми?

Олам 3418
image

Бир қатор мамлакатларда COVID-19 га қарши бошланган эмлаш ишлари 2021 йилда инсоният учун оммавий иммунитет шакллантира олмайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош тадқиқотчиси Сумия Сваминатан маълум қилган. 

“Аллақачон энг заиф одамларни коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланган бўлса ҳам, биз 2021 йилда оммавий иммунитетни шакллантира олмаймиз”, деган у ЖССТ брифингида. 

Сваминатаннинг аниқлик киритишича, оз сонли мамлакатларда эмланган айрим гуруҳлар бутун инсониятнинг коронавирусдан хавфсизлигини таъминлай олмайди. 

Сваминатан Соғлиқни сақлаш органлари томонидан COVID-19 га қарши чоралар ва ижтимоий чоралар ҳали ҳам муҳимлигини қўшимча қилган.

Айни пайтга келиб, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 91 млн 319 минг 487 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 65 млн 291 минг 971 нафари соғайган. 1 млн 952 минг 976 нафар бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 3
t
×