2020 йилдан метрода хорижий тилда овоз ва информацион экранлар қўйилади
Жамият
−
13 Декабрь 2019
2489Куни кеча, ИИВ томонидан “Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда йиғилган ОАВ вакиллари томонидан ички ишлар масъулларига саволлар берилди. Жумладан, метрополитенда фақатгина ўзбекча овоз ва хариталар мавжудлиги, туристларнинг ўз манзилига етишдаги муаммолар ҳақида сўз юритилди.
“Тўғри савол бердингиз. Биз бу масалада ишларни бошлаб юборганмиз. Метрополитен раҳбарияти билан маслаҳатлашдик. 2020 йилдан метрода, аввало, инглиз тилида йўл кўрсаткичлар, туристлар учун информацион экранлар ва бошқа бир қатор қулайликлар йўлга қўйилади. Шунингдек, инглиз тилида овозли маълумотлар берилади”, – дея маълум қилди Олег Биченов.
Тадбир давомида хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари 91 мингдан ортиқ хорижий ва маҳаллий туристнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, зарур ёрдам кўрсатилгани айтилди.
Маълумот ўрнида, метрополитен йўллари узунлиги 36,2 километрни ташкил этиб, бу масофада жойлашган 29 та бекатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишлари шу бўлинма ходимлари зиммасига юклатилган.
Метрополитенда йўловчилар айланмасининг сони бир кунда тахминан 182 мингтани ташкил этади. Жорий йилнинг ўтган даври давомида метрополитенда 60 млн. дан ортиқ йўловчилар ташилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь