200 дан ортиқ ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетди
Жамият
−
16 Октябрь 2020
9266Кеча, 15 октябрь куни 231 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда ишлаш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Россия Федерацияси “Газпром” компаниясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қатор қурилишларда ишлаш учун 231 нафар фуқаро Навоий халқаро аэропортидан чартер рейс орқали жўнаб кетган.
Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчи коронавирус билан касалланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши белгиланган.
LiveБарчаси