20 та терма жамоа ЖЧ йўлланмасини нақд қилди

Спорт

image

2026 йил АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 20 та терма жамоа номи аниқ бўлди.

Октябрь ойида дастлаб Миср, сўнгра Жазоир терма жамоалари мундиалга чиқди.

Сентябрь ойида Уругвай, Колумбия ва Парагвай, шунингдек, Марокаш ҳамда Тунис терма жамоалари турнирнинг ҳал қилувчи босқичига йўл олишган эди. 

Биринчилардан бўлиб эса Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Эквадор ва Бразилия терма жамоалари саралаш босқичидан ўтиб, Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритишганди. АҚШ, Канада ва Мексика терма жамоалари эса турнирда мезбон сифатида иштирок этади.

Маълумот учун, мусобақада жами 48 та жамоа қатнашади. Турнир келаси йилнинг 11 июнидан 19 июлигача бўлиб ўтади.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Миср Жаҳон чемпионати Жазоир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг