Жазоир ҳам Жаҳон чемпионатига йўл олди

Спорт

image

Жазоир терма жамоаси 12 йиллик танаффусдан сўнг яна футбол оламининг энг нуфузли мусобақаси Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди. Жамель Бельмади бошчилигидаги жамоа саралаш босқичидаги ҳал қилувчи ўйинда Сомали устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 2026 йилги мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувда “Ал-Аҳли” клуби вингери Рияд Махрез жамоасининг асосий қаҳрамонига айланди. У 6-дақиқада Муҳаммад Амуранинг ҳисобни очган голига ассистентлик қилди, 19-дақиқада эса ўзи гол урди. Якунда яна Амурага голли узатма бериб, Жазоирнинг ишончли ғалабасини мустаҳкамлади.

Мазкур натижа билан Жазоир 2026 йил АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўл олган 20-жамоа бўлди. Шу билан бирга, улар Марокаш, Тунис ва Мисрдан сўнг мундиалга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритган тўртинчи Африка давлати сифатида қайд этилди.

Маълумот учун, бу сафарги мусобақада Африка минтақасига тўққизта тўғридан тўғри йўлланма ҳамда битта қитъалараро плей-офф квотаси ажратилган. Жазоир охирги бор 2014 йилда Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этган бўлиб, ўша турнирда 1/8 финал босқичигача етиб борганди. Улар Германияга қарши баҳсда қўшимча дақиқаларда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

Эслатиб отамиз, аввалроқ Миср терма жамоаси Касабланкада ўтказилган учрашувда Жибутини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, “А” гуруҳи етакчилигини мустаҳкамлаган ва мундиал йўлланмасини расмийлаштирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Жаҳон чемпионати Жазоир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг