Қарз бугун тўлаб берилади, эски раҳбариятга адоватимиз йўқ – Қудратхўжа

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси собиқ раиси Фирдавс Абдхолиқовдан янги раис Шерзодхон Қудратхўжага қарийб 3 млрд сўм қарз билан мерос қолгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 7 май куни Ассоциацияга аъзо барча радиоларга 750 миллион сўм миқдоридаги қарз тўлиқ тўлаб берилади. Бу ҳақда Шерзодхон Қудратхўжа QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

7 май – халқаро радио куни муносабати билан Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Миллий медиа ассоциациясига аъзо радиолар раҳбарлари учрашуви ўтказилди. Унда Ассоциацияси раиси куни кеча QALAMPIR.UZ’да элон қилинган 2,7 миллиард сўм қарздорлик бўйича мақолани эслаб, бугун Ассоциация ҳисоб рақамига пуллар келиб тушгани, кечга қадар радиолардан 750 миллионлик қарзлар узилишини эълон қилди. 

У сўзида давом этаркан, Ассоциациянинг олдинги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов билан муносабатлари яхшилиги, унга нисбатан адовати йўқлигини урғулаган. 

“Биз олдинги раҳбарият билан аҳилмиз. Ҳамкорликда ишлаяпмиз, адоватимиз йўқ. Ва бугун соат 12:00 – 13:00 да ҳисоб рақамингизга ҳамма пуллар тушади”. 

Маълум бўлишича, давлат ташкилотларининг Ассоциациядан 3,5 миллиард сўмлик қарздорлиги бўлган ва ташкилотлар QALAMPIR.UZ’да элон қилинган хабардан кейин Ассоциация олдидаги қарзларидан узилган. 

“Бугун бизнинг ҳисоб рақамга пул тушди. Банклар тайёр турибди”, дейди Ассоциация раиси. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 май куни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси номи Ўзбекистон Миллий медиа ассоциясига ўзгартирилди.

Шунингдек, анжуманда Ассосиациянинг янги таркиби тайинланди. Унга кўра, Бошқаруви раисининг ўринбосари Аброржон Пўлатов Бош директор, Абдулазиз Абуталипов Бош директор биринчи ўринбосари, Улуғбек Аҳмедов Бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари, Нигора Хўжаева Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимларига тасдиқланди. 

Маълумот учун, Ассоциация республикадаги нодавлат телерадиоканаллар, кабел телевидениеси студияларини қамраб олган энг йирик нодавлат-нотижорат медиа ташкилоти ҳисобланади. Бугунги кунда у 18 та нодавлат телеканал, 19 та радиоканал, Ўзбекистон кабел телевидениесига аъзо бўлган 100 та электрон ОАВ (шундан 52 таси хорижий каналлар)ни ўз ичига олади.

Ташкилотга 2003 йилда Ўзбекистоннинг таниқли медиамагнати, "Даракчи", "Сўғдиёна" газеталари, НТТ, СТВ телеканаллари ва "Пойтахт" радиоси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов томонидан асос солинган эди. Абдухолиқов ўзига тегишли "Sevimli" телеканалида эфирга узатилган "Сабрия" сериали билан боғлиқ машмашалар ортидан Ассоциация раислигидан кетди


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзодхон Қудратхўжа Миллий медиа ассоциацияси

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made