1966 йил Тошкентда рўй берган зилзила ҳақида фильм олинади
Маданият-санъат
−
02 Октябрь 2019
79411966 йилда Тошкентда рўй берган даҳшатли зилзила ҳақида фильм суратга олинади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Россия ва Ўзбекистон вакиллари кинематография соҳасида бешта ҳамкорлик меморандумини имзолади. Хусусан, “Марс Медиа” кино компанияси раҳбари Рубен Дишдишян ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов “Тошкент-66” фильмининг суратга олиш жараёнини Ўзбекистонда ташкил этиш тўғрисида келишиб олган.
Шунингдек, “Megogo” ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ўртасида “Хўжа Насриддин” фильмини ишлаб чиқариш тўғрисида меморандум ҳам имзоланган.
Режиссёр Юсуф Розиқов режиссёр ва сценарист Рауф Кубаев билан “Тошкент-66” фильмига сценарий ёзишни бошламоқчи эканлигинимаълум қилган. Кинокартина драма жанрида суратга олинади.
“Биз ёшлигимиз, ҳатто болалигимизга бағишланган фильмни суратга олишни хоҳлаймиз. Тошкентда даҳшатли зилзила бўлган пайтлар бизнинг ёшлик даврларимизга тўғри келган. Биз табиий офани эмас, балки содир бўлган воқеалар ва ҳаётимизда қандай ўзгаришлар бўлганини эслаш ниятидамиз”, дейди Розиқов.
Маълумот ўрнида, 1966 йилнинг 26 апрель куни соат 05:23 атрофида содир бўлган 8 балли зилзила Тошкентни вайронага айлантирди. Ўша даврларда Тошкентда 1,5 миллион аҳоли истиқомат қиларди. Зилзила оқибатида шундан 300 минг нафари бошпанасиз қолди. Тошкент 3,5 йил деганда қайта қурилди.
LiveБарчаси