20 минг долларга “Америка орзуси”ни рўёбга чиқармоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 2023
4403Самарқанд вилояти Оқдарё туманида АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.Х., Д.Х. исмли шахслар фуқаро Р.М.ни 20 минг доллар эвазига АҚШга виза ҳужжатларини расмийлаштириб, ишга юборишни ваъда қилгани аниқланган. Улар олдиндан 15 минг доллар сўраб, олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департаментнинг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни 16 ва 10 минг доллар эвазига танишлари ёрдамида АҚШга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга олинганди.
LiveБарчаси