15 минг доллар эвазига “Фарход бозори”дан жой қилиб беришни вада қилган шахс ушланди
Жамият
−
25 Май 2019
3851Тошкент шаҳри ҳудудидаги бозордан жой қилиб беришни вада қилиб, икки нафар фуқародан 15 минг АҚШ доллари олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА нашри маълум қилмоқда.
Кейинги пайтларда, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар нарх-навосини сунъий оширилишинг олдини олиш алоҳида эътиборда.
Ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, тадбиркорларни бозорларга эркин кириб келиши, уларга жой ажратилишидаги коррупция ҳолатларини аниқлаш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. тадбиркорлар К.Ю. ва А.Ш.га Учтепа туманидаги “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ бозори ҳудудидан савдо қилиш учун жой олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтида Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, М.М. икки нафар фуқаронинг хорижда ўқиганлиги ҳақидаги дипломларини нострификация қилиб бериш эвазига фуқаро А.Ш.нинг 1,8 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь