140 та тилда қўшиқ куйлаган қиз Гиннесга кирди

Бу қизиқ

image

Ҳиндистоннинг Керала штатида яшовчи 18 ёшли Сучета Сатиш Дубайда ўтказилган мусиқа фестивалида 140 та тилда қўшиқ куйлаб, Гиннесга кирди.

Маълумотларга кўра, Сучета Сатиш бу натижага эришиш учун 10 йилдан ортиқ ўз устида ишлаган. Шундан сўнг, у 9 соат давомида тинимсиз қўшиқ куйлашга муваффақ бўлган. Сучета Сатиш ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ўрнатган рекорди ҳақидаги хабарни бўлишди ва уни қўллаб-қувватлаган барчадан миннатдор бўлди. 

“Концертим чоғида Яратганнинг марҳамати билан 9 соат давомида 140 тилда қўшиқ куйлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирганимдан хурсандман. Барчангизга тилакларингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат”, деган у.

Шунингдек, ҳиндистонлик Сучета битта концерт давомида кўп тилларда қўшиқ куйлагани учун “Global Child Prodigy 100" мукофотига ҳам сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида яшовчи 16 ёшли Срушти Судҳир Жагтап 127 соат тинимсиз рақс тушиб Гиннеснинг яккахон ижро этилган энг узоқ рақс рекордини янгилаганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Гиннес Сучета Сатиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг