12 ёшли боланинг интеллекти Эйнштейн даражасида экани маълум бўлди

Бу қизиқ

image

Буюк Британиялик 12 ёшли мактаб ўқувчиси Ер юзидаги "Энг ақлли одамлар клуби” деб аталадиган Mensa ташкилотига қабул қилинди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Жанубий Йоркшир штатининг Шеффилд шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Сайрус Люн Mensa IQ тестида 160 балл тўплади. Бу ўз навбатида "Нисбийлик назарияси" муаллифи Алберт Эйнштейн ва машҳур астрофизик Стивен Хокингнинг ақлий даражаси билан бир хиллигини кўрсатади.

Люн пианино чалишни яхши кўради ва келажакда математик бўлишни хоҳлайди. У бундай юқори балл тўплашга муваффақ бўлганидан жуда фахрланишини, бироқ бу натижа ўзи учун кутилмаган ҳол бўлганини айтган. 

Боланинг отаси Франк Люн эса ўғлининг ўзи сингари ақлли дўстларини топиши учун Mensa'га қўшилишга чорлаган.

“Мен болаларнинг Mensa'га қўшилиши ҳақидаги баъзи мақолаларни ўқиб чиқиб, бу Сайруснинг ривожланиши учун муҳим қадам бўлади, деб ўйладим”, дейди у.

Маълумот учун, ушбу ташкилотга фақат IQ даражаси дунё аҳолисининг 98 фоизидан юқори бўлганларгина қўшилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг июль ойида Буюк Британияда Адриан Ли исмли 11 ёшли бола ақлий қобилият даражаси (IQ) бўйича Стивен Хокинг ва Алберт Эйнштейнни ортда қолдириб, дунё бўйича энг юқори натижани қайд этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бола Эйнштейн IQ интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг