Ўзбекистон аҳолиси сони маълум бўлди
Жамият
−
24 Октябрь 2019
13476Кейинги йилларда Ўзбекистон аҳолиси сезиларли даражада ошиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 33,7 миллион кишини ташкил этди. Бунда ўтган 2018 йилга нисбатан ўсиш суръати 1,9 фоизга тенг бўлди.
Мамлакат ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатганки, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоизни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни ва Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.
Қайд этилишича, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига республика доимий аҳоли сонининг 30,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,1 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,4 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолининг табиий ўсиши 477,5 минг кишини ташкил этиб, 2018 йил мос даврига нисбатан 36,7 минг кишига (2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 440,8 минг киши бўлган) ўсган.
LiveБарчаси