10 йил деганда илк бор Samsung ва Apple смартфон савдосида етакчиликни бой берди

Технология 15153
image

Дунё смартфон бозорининг етакчилари Samsung ва Apple бу сафар ўз ўрнини хитойлик рақобатчисига бўшатиб берди. 

Хитойнинг Huawei Technologies компанияси биринчи бор смартфонлар савдоси бўйича Samsung`ни ортда қолдирди.

Компания бундай кўрсаткичларга жорий йилнинг иккинчи чораги охирида эришди. Мутахассислар фикрича, COVID-19 бўлмаганда бунда натижага эришиб бўлмаган бўларди.

Таҳлилчиларга кўра, апрель-июнь ойларида Huawei 55,8 миллион дона смартфон. Samsung эса коронавирус пандемияси туфайли юзага келган муаммолар туфайли 53,7 миллион дона смартфон сотишга муваффақ бўлди.

Умумий ҳисобда Huawei смартфонлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 фоизга кам сотилган, аммо Samsung смартфонлари савдоси 30 фоизга қисқарган.

Сўнгги тўққиз йил ичида Samsung ҳам, Американинг Apple компанияси ҳам дунёда смартфонлар савдосида этакчилик қилишган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 790
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×