1-синф ўқувчиларига февралда қўшимча таътил берилмайди

Жамият

image

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди. Бу аввалроқ қишки таътил узайтирилгани билан боғлиқ, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.

Халқ таълими вазирлигига кўра, қишки таътил мавсумий грипп кескин кўпайишининг олдини олиш мақсади узайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил бу йил одатдагидан икки ҳафта узоқроқ – 24 январгача давом этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб таътил

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг