1 ноябрдан “свет”ни лимитдан кўп ишлатганлар 2-3 ёки 4 баравар ҳақ тўлайди
Жамият
−
05 Октябрь 2023
33914Жорий йилнинг 1 ноябридан эътиборан электр энергияси учун “ижтимоий норма” жорий қилинади. Унга кўра, электр энергиясини белгиланган лимитдан кўп ишлатган харидорлар бир неча баравар кўпроқ ҳақ тўлайди. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров маълум қилди.
1 ноябрдан бошлаб:
электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига:
• 1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;
• 5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;
• 10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.
Бу бўйича ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 245- сонли қарори билан тасдиқланган ва 1 ноябрдан кучга киради.
“Ҳақиқат учун айтиш жоизки, ҳаддан ташқари кўп электр энергиясини истеъмол қилувчилар учун оширилган коэффициентлар 2020 йилдаёқ киритилган, лекин амалда қўлланилмай келган.
Аввалроқ ойига 10 минг квт соатдан ортиқ электр ишлатаётган олигарх, корсалон ва чўнтакларга де-факто 1,1 трлн сўм субсидия берилгани ҳақида ёзган эдик. Шу пуллар пенсияга, стипендияга, ўқитувчилар ойлигига сарфланиши мумкин эди”, дейди иқтисодчи.
Унинг қайд этишича, ва ниҳоят тўғри қадам босиш бошланган. Ниҳоят ҳукумат электр энергияси тарифлари борасида севимли бойлар тарафдан узоқлашиб ижтимоий қатламга қайиша бошлаган.