1 млрд сўмга ноқонуний ер сотмоқчи бўлган ФВВ ходими қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
28 Март 2023
6973Давлат хавфсизлик хизмати масъуллари томонидан Навоий, Андижон ва Самарқандда ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Навоий вилояти Нурота туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими деҳқончиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари билан ўзаро тил бириктирган. Улар ушбу хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини харидорга 1 миллиард сўмга сотишга келишган. Бунинг учун олдиндан 700 миллион сўм олаётган вақтда ушланган.
Шунингдек, Андижон шаҳридаги қурилиш фирмаси раҳбари шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 14 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, уни расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга тушган.
Бундан ташқари, Самарқанд туманида яшовчи фуқаро туман ҳокимининг тегишли қарори билан унга деҳқон хўжалиги ташкил этиши учун берилган 35 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган. Бунинг эвазига 45 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 25 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.
“Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ДХХ хабарида.
LiveБарчаси