1 мартдан бензиннинг нархи ошиши айтилмоқда
Жамият
−
27 Февраль 2023
9728Ўзбекистонда АИ-80 русумли автобензин нархи 1 мартдан бошлаб 6 800 сўмга чиқади. Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Қайд этилишича, ўтган йилнинг 13 декабридан бошлаб АИ-80 бензинига акциз солиғини бекор қилиниши натижасида унинг нархи ўртача 6 800 – 7 500 сўмдан 5 700 – 6 000 сўмгача, яъни ўртача 1 100 сўмга арзонлаган эди. Жорий йилнинг 1 мартидан солиқ имтиёзининг бекор қилиниши ҳамда биржада нархларнинг эркин шаклланиши ҳисобига АИ-80 русумли автобензин нархи ошиши кутилмоқда.
Нархлар ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан сотилади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь