1 декабрдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошади
Жамият
−
17 Ноябрь 2023
48630Жорий йилнинг 1 декабридан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармони билан жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилади.
Хусусан:
• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 372 минг сўм;
• ёшга доир энг кам пенсия миқдори — 725 минг сўм;
• меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда (7 фоиз эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Президентнинг фармони натижасида 4,5 миллион кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7 фоизга ошган ҳолда ҳисобланади. Базавий ҳисоблаш миқдори эса 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда (7 фоиз эмас) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Маълумот учун, йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5 фоизга ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13 фоизни ташкил этган.