1 августдан электр энергиясини ҳисоблашда янги биллинг тизимига ўтилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 август санасидан бошлаб электр энергиясини ҳисоблашда янги биллинг тизимига ўтилади. Бу ҳақда бугун, 11 июль куни ўтказилган пресс-турда “Ҳудудий электр тармоқлари” бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, янги тизим орқали истеъмолчилар кунлик электр энергияси сарфини кўриб, текшириб боришлари, муаммо юзага келганда шикоят қолдиришлари мумкин бўлади. Тизим билан биргаликда мобил илова ҳам ишга туширилади. 

“Бизга замонавий биллинг тизими керак эди, 2022 йилнинг охирида янги тизим бўйича техник шартлар ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг 1 августидан бутун мамлакатда мазкур тизим янгиланади. Янги тизимда мониторинг ишларини олиб бориш мақсадида истеъмолчининг шикоят ва таклифлари, уларнинг сони ҳам ёзиб борилади. Умуман бошқа биллинг бўлади”, дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари.

Ғайбуллаевнинг қўшимча қилишича, ҳозирда мазкур тизим синов тарзида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жорий этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси Ҳудудий электр тармоқлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг