Ҳилола Умарова янги лавозимга тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига янги директор тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Telegram’даги каналида хабар берди. 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактабининг директори лавозимида ишлаб келаётган Ҳилола Ўктамовна Умарова Махсус ва президент мактабларини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган. 

Ҳилола Умарова Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот-коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган мактаб директори, ИНҲА университети бош менежери лавозимида ҳам ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 9 сентябрдаги қарори билан ташкил этилган. 


Rate Count

1233

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends