Ҳилола Умарова Саида Мирзиёевага ўринбосарликдан кетди
Жамият
−
16 Февраль 10226 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ҳилола Ўктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани айтилган, бироқ қайси ишга ўтгани очиқланмаган.
Унинг ўрнига Илҳом Тоҳирович Сирожев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
.jpg)
Маълумот учун, Ҳилола Умарова 1988 йилда Германиянинг Ваймер шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ташқи иқтисодий фаолият. У Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот-коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган мактаб директори, INHA университети бош менежери, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимларида ишлаган. Умарова 2022 йилнинг сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 14 июль куни 3 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Ҳилола Умарова эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Live
БарчасиШайхонтоҳур туманида хонадон ёнмоқда
16 Февраль