Байрутда Макроннинг самолёти билан фавқулодда ҳолат юз берди

Олам 8450
image

Ливан пойтахти Байрутда Франция Президенти Эммануэль Макроннинг самолёти билан фавқулодда ҳолат юз берди.

Макроннинг Airbus A330 самолёти Байрут аэропортида самолёт ангарига урилган. Самолёт тезлик олаётган вақтда қаноти билан ангарга тегиб кетган.

Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Макрон эса Ироққа жўнаб кетган. У ердан Dassault Falcon захира самолётида Францияга учиб кетади.

Макрон Ливанга сиёсий муҳит билан танишиш учун борганини маълум қилганди. У ташрифи вақтида Ливан Ҳукуматини тезроқ шакллантириш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Франция етакчиси мамлакатда коррупция қарши кураш ва одил судлов бўйича ислоҳтлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Маълумот учун, Ливан Франциянинг собиқ мустамлака ҳудуди ҳисобланади. Ушбу араб давлати Биринчи жаҳон урушидан кейин то 1943 йилгача Франция мандатида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Байрут портида юз берган йирик портлашдан кейин мамлакатда норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар сабаб Ливан Ҳукумати истеъфога чиқди. 

Портлашда сўнгги маълумотларга кўра, 193 киши ҳалок бўлган. Портлашга порт омборхонасида сақланган йирик миқдордаги аммиакли натрий моддаси сабаб бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 2.9
t
×