Кун охирида яна 30 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 30 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

2020 йил 19 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2855 нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 24 нафари хориждан келиб, карантинга олинган шахслар орасидан қайд этилди (уларнинг 19 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан, 5 нафари 15 май куни Қозоғистондан келган). 

Айни пайтда мамлакатнинг 9  худудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 504 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2338 нафари соғайган ва 13 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг