Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 2800 нафарга яқинлашди
Жамият
−
18 Май 2020
12318Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 12 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
2020 йил 18 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2791 нафарни ташкил қилмоқда. Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 1 нафари Тожикистондан келиб, карантинга олинган, 3 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2314 нафари соғайган ва 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь