Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 2300 нафардан ошиб кетди
Жамият
−
18 Май 2020
9458Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун,18 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида яна 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 751 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 772 нафарга етди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда бугуннинг ўзида 67 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача коронавирус юқтирганлар сони 2779 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси