Вазирлик телевизион дарслар жадвалини эълон қилди

Жамият

image

Аввалроқ, 30 мартдан Халқ таълими вазирлигининг Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ташкил қилган телевизион дарслари бошланиши ҳақида хабар берган эдик. Вазирлик дарслар жадвали ҳақида қўшима маълумот берди.

Uzdigital TV МЧЖ абонентлари 1-4 синфлар учун телевизион дарсларни National Geography Wild каналида, 5-8 синфлар учун Eurosport каналида ва 9-11 синфлари учун эса “Охота и рыбалка” каналида томоша қилишлари мумкин.

Кабель телевидение ва IP-телевидение абонентларида эса телевизион дарслар бошқа телеканаллар ўрнига намойиш этилиши мумкин.

Шунингдек, видеодарслар ер сунъий йўлдоши орқали узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4 та телевизион канал орқали очиқ ҳолда бепул асосда тарқатилиши ташкиллаштирилди.

Агар абонентларда савол ёки муаммолар юзага келса, улар телевидение хизматларини тақдим этувчи компанияларга мурожаат этиши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги ҳар ҳафта телевизион дарслар эфир вақти ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий сайти (www.uzedu.uz) ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилиб боради.

Видеодарслар интернет тармоғидаги қуйидаги манбаларда ҳам жойлаштириб борилади:

TAS-IX тармоғида: https://mover.uz/channel/uzeduuz/ 

TAS-IX тармоғидан ташқарида:

https://youtube.com/c/O-zbekistonRespublikasiXalqtalimivazirligi

https://t.me/uzeduonlinemaktab


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб карантин дарс

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг