Карантин: 15 та хонадон БЕПУЛ дезинфекция қилинди. Акция давом этади

Жамият

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ ва "AZIZXON STAR SERVIS" компания ҳамкорлигида #UydaHayotBor номли янги акция эълон қилиниб, карантин даврида аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида ҳар куни Тошкент шаҳрида жойлашган 20 та хонадон ва иш жойлари БЕПУЛ дезинфекция қилиниши ваъда қилинганди

Ваъдага биноан кеча, 24 март куни лойиҳага старт берилди. Биринчи куннинг 100 дан ортиқ қўнғироқлар бўлди. Шулардан 15 дан ортиқ хонадонга ташриб буюрилди ва дезифекция ишлари амалга оширилди. Кун давомида амалга оширилган ишлар натижасини эса юқоридаги слайдерда томоша қилишингиз мумкин.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтмоқчимизки, лойиҳа энг аввало боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексаларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида амалга оширилмоқда. Шу боис биз дарвоза атрофи “иномарка”ларга тўла, бадавлат кишиларнинг хонадонларига эмас, ёрдамга ҳақиқатан муҳтожларнинг уйига шошамиз. 

Эслатиб ўштамиз, QALAMPIR.UZ ва "AZIZXON STAR SERVIS" компанияси Тошкент шаҳрида ҳар куни 20 та хонадон ёки ишхонани дезинфекциялашни давом эттиради.  

☎️ +998946666210 рақамига қўнғироқ қилиб, исм-шарифингиз, манзилингиз ва телефон рақамингизни қайд эттиришингизнинг ўзи кифоя. 

Талаблар кўп бўлишини инобатга олиб, дезинфекция гуруҳимиз навбат билан сиз кўрсатган манзилга етиб боради.

Хизмат мутлақо БЕПУЛ!

#UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус дезинфекция

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг