23000 — Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг йирик муаммосига эътиборни қаратди (видео)
Жамият
−
25 Декабрь 2019
5947Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Руслан Давлетов ижтимоий ролик орқали одамлар эътиборини мамлакатда оилавий ажримлар масаласига қаратди.
У ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасига вазирлик ташаббуси билан тайёрланган видеороликни жойлаштирди ва изоҳга қуйидагиларни ёзиб қолдирди:
“23000. Бу рақам қайси соҳага тегишли, деб ўйлайсиз? Агар у инсонлар тақдири билан боғлиқ статистика, дейдиган бўлсак, ҳолат янада жиддийлашади.
Бу 2019 йилда ФҲДЁ органлари орқали никоҳи бекор қилинган ҳолатлар статистикаси. Жуда катта ва қўрқинчли.
Энг ёмони, ажралиш натижасида неча-неча мурғак қалблар вайрон бўляпти, етим қоляпти. Бу нарсани ҳеч қандай статистик рақамлар билан баҳолаб бўлмайди. Бу жароҳат изи фарзанд қалбида умрбод қолади.
Шу муаммога озгина бўлса ҳам аҳолининг эътиборини қаратиш мақсадида, кичкина видеоролик тайёрладик. Хулоса ўзингиздан, ўйлаб кўринг”.
Давлетовнинг қайд этишича, жорий йилда 195 мингта никоҳ расмийлаштирилган.
LiveБарчаси