Соғлиқни сақлаш тизимида уруғ-аймоқчилик урчиган
Жамият
−
25 Декабрь 2019
9074Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев соғлиқни сақлаш тизимидаги уруғ-аймоқчилик ва бюджетни талон-тарож қилиш ҳолатларини танқид қилди.
“Вазирлик тиббиёт қурилиш инжеренинг корхонаси бош ҳисобчиси Сиддиқов бюджет пулини талон-тарож қилган. У қайин укаси, қайин синглиси, жияни раҳбарлигидаги корхоналарга тиббий муассасаларда амалда бажарилмаган қурилиш ишлари, кўрсатилмаган хизматлар ҳамда молиявий ёрдам важи билан 2,3 млрд сўм пулни ўтказиб, маблағларни қўлга киритган.
Энг ташвишлиси, бундай ҳолатларга вазирлик ҳам, бюджет назоратига масъул идоралар ҳам “кўз юмиб”, сукут сақлашни маъқул кўришган. Ким бу ишларга аралашган ёки раҳнамолик қилган бўлса, тергов жараёнида барчасининг жавобгарлик масаласи, албатта, ҳал қилинади".
Бу ҳолат юзасидан тергов ўтказишни бошлаганимиздан буён, бугунгача қисқа даврда 1 млрддан ортиқ етказилган зарар қопланди”, дея Бош прокурорнинг сўзларини келтирмоқда QALAMPIR.UZ мухбири.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, алоҳида Давлат дастури ва норматив ҳужжатлар қабул қилинганига қарамай бундай ҳолатларнинг учраши афсус билан қайд этилди.
LiveБарчаси