ИИВ пенсияси кимларга берилади? Вазирлик вакили жавоб берди

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасининг нафақага чиққан ходимларига вазифасининг оғирлиги сабабли бошқа кучишлатар ташкилотлар ходимлари сингари алоҳида бир белгиланган коэффицент бўйича пенсия тайинланади. Албатта, оширилган миқдорда.

ИИВ ходимлари иш стажи етарли бўлмаган тақдирда вазирлик пенсиясидан маҳрум қилинади. ИИВ бошқарма бошлиқлари билан ўтказилган матбуот анжуманида Кадрлар бош бошқармаси касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Телманжон Раҳабоев пенсиядан маҳрум қилиш масаласига ойдинлик киритди.

“Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ички ишлар органлари календарь ҳисобида 20 йил ишлаган ходимларга нисбатан пенсия расмийлаштирилади.

Агар ходим 15 йил ишласа, ИИВдан пенсия олмаслиги мумкин, лекин у ўша ишдан бўшаганидан сўнг уч кун ичида унга меҳнат шартномаси расмийлаштириб берилади. Бошқа фуқоролик ташкилотларида ишини давом эттириб, меҳнат қонунчилиги асосида пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга асосан пенсия билан таъминланади”, деди Телманжон Раҳабоев.

Унинг сўзларига кўра, умумий фуқаролик ишларида ишлаган стажи ва Ички ишлар органларидаги стажи қўшилган ҳолда умумий пенсия тайинланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ пенсия

Баҳолаганлар

432

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг