Олмалиқ шаҳри комплекс ривожлантирилади
Жамият
−
18 Сентябрь 2019
6017Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика бўйсунувидаги Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон фармони билан юклатилган аниқ вазифалар ижросини таъминлаш учун Олмалиқ шаҳрида 2020-2022 йилларда бажариладиган асосий тадбирлар белгиланди:
• биринчидан, Олмалиқ шаҳрининг Бош режасини танқидий ўрганиб, йўл-транспорт инфратузилмаси, шоҳ кўчалар, кўп қаватли уйлар қурилиши, парклар, булварлар, замонавий савдо марказлари, инфратузилма объектлари ва саноат зоналарини жойлаштириш масалаларини муҳандислик тармоқлари билан биргаликда кўриб чиқиб, таклифларни тайёрлаш ҳамда яқин 3-5 йиллик шаҳарсозлик вазифаларини белгилаб олиш;
• архитектуравий қиёфани замонавийлаштириш, кўп қаватли уй-жой фондини сифат жиҳатдан яхшилаш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишни жорий этиш;
• муҳандислик-коммуникация тармоқлари, хусусан ичимлик суви ва сув оқава тизимларини қайтадан қуриш, автомобиль йўллари ва ички кўчалар ҳолатини яхшилаш, шаҳар кўчаларидаги массивларда тунги ёритиш тизимларини янгидан замонавий ҳолатга келтириш;
• ички ва шаҳарлараро йўналишларда ҳаракатланувчи жамоат транспортларининг янги йўналишларини ташкил этиб, аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматларини кўрсатишни ташкил этиш;
• транспорт хизматларини кўрсатувчи янги хусусий корхоналар ташкил этиб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш орқали замонавий жамоат транспорт воситаларини харид қилиш;
• иккинчидан, шаҳарда экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли саломатлигига салбий таъсирни камайтириш чораларини кўриш, кўкаламзорлаштириш, дарахтларни ўтқазиш ва яшил майдонлар, гулзорлар ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш;
• бунда, мазкур тадбирларни амалга ошириш учун шаҳарларда очиқ ва ёпиқ ер ости суғориш тизимларини барпо этиб, ирригация тармоқларини бугунги кун талабида қайта тиклаш;
• учинчидан, ижтимоий соҳа муассасалари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, жиҳозларини янгилаш, мутахассисларни малакасини ва хизмат маданиятини ошириш орқали кўрсатиладиган хизматлар сифатини кескин ошириб, бу соҳада хусусий сектор улуши кўпайтириш;
• замонавий тиббий хизмат кўрсатиш клиникалари ва ташхис марказларини барпо этиш;
• хотин-қизларни турли касбларга ўргатиш ҳамда қизларни ҳаёт мактабига тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказлари фаолиятини кенг йўлга қўйиш;
• тўртинчидан, аҳолининг маънавияти ва маданиятини ўстириш билан алоқадор тизимли тадбирларни амалга ошириш, хусусан қаровсиз қолган ва зарур даражада фойдаланилмай турган маданият ва санъат саройларини янгидан таъмирлаб, соҳа учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминлаш;
• бешинчидан, ўсиб келаётган ёшларни спортга кенг жалб этиш учун давлат умумтаълим мактабларида самарасиз фойдаланилаётган спорт майдонларида, спорт залларида давлат шерикчилик ва бошқа асосларда ташаббускорлар, Ёшлар иттифоқи, Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ёшларни, шунингдек ўрта ёшдаги аҳолини спортга жалб этиш;
• олтинчидан, шаҳарлар ичидан оқиб ўтувчи сув бўйи ҳудудларини ободонлаштириш, аҳоли кўнгил очар масканларини, сайилгоҳларни барпо этиш;
• кўп қаватли уйлар орасида сунъий қопламали футбол, баскетбол майдонлари ва майдончалари, болалар майдончалари барпо этиш ҳамда дам олиш, ҳордиқ чиқариш ўриндиқларини ўрнатиш;
• еттинчидан, аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун замонавий парклар барпо этилиб, уларда замонавий кўнгил очар хизмат кўрсатиш турлари ташкил этиш;
• саккизинчидан, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ҳамда ишсизлик даражасини сўнгги 3 йилда 5 фоиз даражагача пасайтириш мақсадида, тадбиркорларни жалб этган ҳолда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғини жадал ривожлантириш;
• саноат тармоқларини ривожлантириш учун тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмини кескин ошириш, маҳаллий хом-ашёдан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали шаҳар иқтисодиётига валюта тушумини кўпайтириш борасида самарали ишларни ташкил этиш;
• мавжуд кичик саноат зоналари иштирокчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаб, янги ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш йўли билан саноат зоналарини ташкил этиш;
• тўққизинчидан, солиққа тортиш базасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетга даромадлар тушумини кескин ошириш.
Қуйидагиларни ўз ичига олувчи Республика бўйсунувидаги Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:
Комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг молиялаштириш манбалари;
• саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини комплекс ривожлантириш, саноат маҳсулотлари, жумладан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари, хусусан аёллар учун иш ўринларини яратиш, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлардан, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини ошириш тадбирлари;
• муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантиришга ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга замин яратувчи комплекс тадбирлар;
• мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини моддий-техник таъминотини юқори даражага кўтариш, ушбу соҳаларда кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ҳамда қамрови даражасини кескин ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга асос яратувчи халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, маърифат бўйича комплекс тадбирлар;
• ободонлаштириш, экологик муҳитни яхшилаш, шаҳар аҳолисига муносиб яшаш шароитини яратиш бўйича комплекс тадбирлар;
• кўп қаватли ўй-жойларни бошқариш, аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини тубдан ошириш, ободонлаштириш ҳамда экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирлар.
• Дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади.
Республика ишчи гуруҳи (Р.Жалилов):
тегишли давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари томонидан Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларга амалга оширилишини таҳлил қилиб боради ва мувофиқлаштиради;
муаммоли масалаларни мунтазам равишда ўрганиб боради ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чора-тадбирларни кўради;
зарурият бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлигининг илғор ривожланган давлатлар тажрибалари асосида хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Олмалиқ шаҳридаги “Қурувчилар” номли маданият ва истироҳат боғи (9,8 га) негизида замонавий истироҳат боғи барпо этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
“Олмалиқ КМК” АЖнинг:
• шаҳарда экологик вазиятни юмшатиш ва яхшилаш мақсадида “Кимёгар”, “Сўфи Оллоёр”, “Ойдин”, “А.Қаҳҳор”, “Бобур”, “Мустақиллик”, “Камалак”, “Фурқат”, “А.Яссавий”, “Коинот” маҳаллаларида марказлашган магистрал суғориш тизимини яратиш, майдонлар, хиёбонлар ва йўллар четидаги ҳамда кўп қаватли уйлар олдидаги майдонларда “яшил майдон” ташкил этиш, кўп йиллик манзарали кўчат, дарахт ва гуллар экиш, майсазор ва дарахтзорларни суғориш учун ёмғирлатиб суғориш тизимини яратиш, кўчалар бўйидаги, хиёбонлар ва истироҳат боғлари ҳудудида мавжуд ирригация тармоқлари тизимини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, кўчалар, хиёбонлар ва истироҳат боғлари ҳудудига замонавий энергиятежамкор тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш тўғрисидаги;
• шаҳар аҳолисини узлуксиз иссиқлик таъминоти билан таъминлаш мақсадида “Иссиқлик манбаи” ИЧБни ўз тасарруфига олиш тўғрисидаги;
“Ёшлик” кони ўзлаштириш муносабати билан “Калмоқир” маҳалласидаги 946 та ҳамда комбинат чиқиндилари ташланадиган ҳудудга яқин жойлашган “Дўстлик”, “У.Носир” маҳаллалардаги 23 та хонадон эгаларини хавфсиз ҳудудга кўчириш ёки уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
“Аммофос-Максам” АЖнинг шаҳарда экологик вазиятни юмшатиш ва яхшилаш мақсадида “Ойдин”, Кўрпасой”, “С.Оллоёр” маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жумладан марказлашган магистрал суғориш тизимини яратиш, майдонлар, хиёбонлар ва йўллар четидаги ҳамда кўп қаватли уйлар олдидаги майдонларда “яшил майдон” ташкил этиш, кўп йиллик манзарали кўчат, дарахт ва гуллар экиш, майсазор ва дарахтзорларни суғориш учун ёмғирлатиб суғориш тизимини яратиш, кўчалар бўйидаги, хиёбонлар ва истироҳат боғлари ҳудудида мавжуд ирригация тармоқлари тизимини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, кўчалар хиёбонлар ва истироҳат боғлари ҳудудига замонавий энергия тежамкор тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Олмалиқ шаҳридаги собиқ сил касалликлари шифохонаси биносида ҳиндистонлик хорижий инвесторлар (AKASH вa MANIPAL HOSPITAL) томонидан кўп тармоқли марказий клиника ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги Олмалиқ шаҳрида экологик муҳитни яхшилаш, айниқса кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллалардаги майдонларда манзарали-ҳавони тозаловчи, кислород берувчи дарахтларни ўтқазиш, майсазорлар ва гулзорларни ташкил этиб, аҳолига муносиб яшаш шароитларини яратиш мақсадида, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқиб тасдиқланган схема асосида шаҳарни суғориш тизимини барпо этиш учун 2020-2022 йилларда инвестиция дастури доирасида зарур маблағларни ажратилишини таъминлайди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Олмалиқ шаҳри суғориш тизимини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Инвестиция дастурига киритган ҳолда молиялаштириш ҳамда ижрога қаратилишини таъминлайди.
LiveБарчаси