“Ангрен” эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, қарорга мувофиқ:

Бекобод шаҳрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қўшиш ҳисобига “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилади; 

2020–2021 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда янгидан қўшилаётган ҳудудда “Ангрен” ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурга киритилади.
Мазкур эркин иқтисодий зона ҳудудида умумий қиймати 24,5 млн АҚШ долларилик истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Жанубий Корея президенти Мун Жэ Иннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида “Ангрен” ЭИЗ мазкур давлатнинг “Инчхон” эркин иқтисодий зонаси бошқарувига берилиши маълум қилинган эди.

Кеча, 26 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш бўйича видеоселектор ўтказган ва унда Тошкент вилоятидаги ҳолатга алоҳида диққат қаратилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Ангрен эркин иқтисодий зонаси

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг