Олий таълим муассасаларида “Эко-клублар” фаолияти йўлга қўйилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 май куни Ҳукумат қарори билан “Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси” тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди

Концепциянинг мақсади ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш, экология соҳасидаги илм-фанни инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.

Мактабгача таълим муассасаларида “Эколог болажон” дастури жорий этилади ва “Экологик йўлакчалар” ташкил этилади.

Шунингдек, “Она табиат” мавзусида очиқ ҳавода таништирув соатлари ўтказилади.

Мактабларда “Энг яхши экологик тоза мактаб”, “Энг яхши эколог ўқувчи” кўрик танловлари ўтказилади.

Лицейлар ва коллежлар ўқувчилари ўртасида “Экология билимдони” мусобақаси ташкил этилади.

Олий таълим муассасалари, талабалар турар жойларида “Эко-клублар” фаолияти йўлга қўйилади.

2019 йил декабргача экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид зарур материаллар ва бошқа маълумотлар беришга мўлжалланган “ekologiya.uz” сайти ишга туширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳуқуқий ахборот

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг