Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилиш қўллаб-қувватланади
Жамият
−
13 Июль 2019
8134Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 июлдаги қарори билан “Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги корхонаси лизинг ташкилоти ёки банкка қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг ёки кредит шартларида харид қилиш учун ариза беради.
Ариза 3 банк иш кунида кўриб чиқилади.
Лизинг ташкилоти ёки банк томонидан ижобий хулоса қабул қилинса, мазкур ташкилотлар лизинг ёки кредитнинг 10 фоиз пунктини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига буюртманома юборади.
Субсидия фақат лизинг ёки кредит шартномаси тузилган кунда ишлаб чиқарилган муддати 1 йилдан ошмаган янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун ажратилади.
Жамғарма субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақида лизинг ташкилоти ёки банкни 1 иш кунида хабардор қилади.