Moozy очилди
Бизнес
−
08 Июнь 2023
10507Боланинг саломатлиги, жисмонан бақувват бўлиши ва тез толиқиб қолмаслиги унинг кундалик турмуш тарзи ва озиқланиши билан бир қаторда, қандай пойабзал кийишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Танада айланаётган қон томирларини сиқиб қўймаган, эндигина ривожланаётган суякларнинг нотўғри ўсишига олиб келмайдиган оёқ кийимини топиш биз ўйлаганчалик осон иш эмас. Яъни, бежирим ва ялтироқ кўринган ҳамма пойабзал ҳам боланинг оёқлари саломатлигини таъминламайди, аксинча, у ҳаракатланиш учун бир восита бўла олади, холос.
Пойтахт Тошкентда болаларга аталган соғлом оёқ кийимлар галереяси – Moozy ўз иш фаолиятини бошлади.
Очилиш маросимида халқимиз ардоғидаги таниқли шахслар, санъаткорлар, блогерлар, хусусан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора, Малика Эгамбердиева, Ширин Зоитова, Умидахон, Дилсўз, бошловчилар Шоира Мирсодиқова, Шаҳло Зоирова, Ойхон Ифорзода фарзандлари билан иштирок этди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, Moozy раҳбарияти тадбирга ота-оналар учун эмас, айнан болаларнинг исми ёзилган таклифномаларни йўллади. Бу эса нафақат аксарият, балки барча меҳмон болажонларнинг ҳаёти давомида шундай йирик маросимга олган илк таклифномаси бўлди.
Масалан, Moozy маъмурияти хонанда Дилсўзнинг фарзандлари Дилсўз, Сафина ва Муҳаммад Салоҳга таклифнома йўллаб, уларда тадбирга ойиси билан келишни сўради. Шунингдек, хонанда Ширин Зоитованинг қизи Ясмин, бошловчи Ойхон Ифорзоданинг қизи Зебо ҳам ташкилотчиларнинг раъйини қайтармай, тадбирга онасини олиб келди.
Moozy маъмурияти ва пойабзалларнинг муаллифлари меҳмон болажонлар ва уларнинг ота-оналарига ҳар бир оёқ кийим ҳақида тўлиқ маълумот бериб, пойабзалларни шу ернинг ўзида синаб кўриш ҳамда очилиш муносабати билан 20 фоизлик чегирма билан сотиб олиш имкониятини тақдим этди.
Ёпиқ очилиш маросимига таклифномасиз кириш мумкин эмас эди. Бироқ галерея атрофида унинг очилишини кутган ва кириб, маҳсулотлар билан танишмоқчи, харид қилмоқчи бўлган одамлар шу қадар кўпайиб кетдики, Moozy маъмурияти дўконни шу куннинг ўзидаёқ очишга ва умумий савдоларни бошлашга мажбур бўлди. Фахрий меҳмонлар, таклифнома билан ташриф буюрганлар учун белгиланган 20 фоизлик чегирма эса дўконга кириб, харид қилмоқчи бўлган бошқа харидорлар, таклифномасиз меҳмонларга ҳам амал қилди.
Катта қизиқиш уйғотган очилиш маросимидан сўнг, Moozy маъмурияти 20 фоизлик чегирма муддатини яна 10 кун давом этишини белгилади.
Сиз Moozy галереясидан 300 га яқин дизайндаги қизлар ва ўғил болалар оёқ кийимларини топишингиз мумкин. Ҳар бир пойабзалнинг 19 дан 36 гача бўлган ўлчамлари мавжуд. Бундан ташқари, Moozy янги туғилган чақалоқлардан тортиб, 5 ёшгача бўлган болалар учун ранг-баранг пойабзалларни тақдим этади.
Одатда болалар учун топиш мушкул бўлган оёқ кийимлар ҳам айнан Moozy’да: кичик ёшдаги қизларга пошнали пойабзаллар, мактаб пойабзаллари, кроссовкалар, мокасинлар ва албатта Ўзбекистон жазирамасига мос ва хос ёзги сандаллар.
Махсус байрам оёқ кийимлари эса Moozy’нинг болалар учун эксклюзив туҳфасидир.
Шошилинг! Moozy’га ташриф буюринг ва 17 июнга қадар давом этадиган 20 фоизлик чегирмага улгуриб қолинг. Чегирмалар ҳар бир оёқ кийим учун амал қилади ва бирданига 3 та пойабзал олган харидорларга махсус совға бор.
Moozy’ни Instagram’да кузатинг
Онлайн-дўконда маҳсулотлар билан танишинг
Алоқа учун: +99890 830-20-23
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси 88-уй
Google-харита: Moozy.kids
LiveБарчаси