Шилқимликка учраган боғча болалари
Жамият
−
05 Май 2023
8231Сўнги кунларда вояга етган ёки мактаб, боғча ёшидаги қизларга тегажоғлик қилиш ёки зўрлаш ҳолатлари кўп учрамоқда. Юнусобод туманида эркак 6 ёшли қизчани алдаб тегажоғлик қилгани, 47 ёшли эркак ёш қизни алдов йўли билан подъездга чақириб, уни ечинтириб, тегажоғлик қилгани, Хоразмдаги Педофил амалдорларнинг вояга етмаган қизларни бир неча ой зўрлагани каби жирканч ҳолатлар ҳали одамлар эсидан чиққанича йўқ.
Тармоқларда бу каби ҳолатлар муҳокама бўлиши, жиноят ишлари очилиб жавобгарлик кучайтирилишига қарамасдан жирканч ишларнинг охири кўринмаяпти. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги болалар боғчаларидан бирида директорнинг ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тарқалган хабарларга кўра, боғча мудирасининг 11-синф ўғли 4 нафар қизчани ухлашга ётганидан сўнг, уларга турли хил тегажонликлар қилган.
Бош прокуратурага берган маълумотларга кўра, воқеа 230-сонли мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.
“Натижалари ҳақида хабар берилиши таъминланади”, дейилган Бош прокуратура хабарида.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга изоҳ бериб, 15 ёшли бола боғча тарбияланувчиларига тегажонлик қилгани бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Айтилишича, шу йилнинг 2 май куни 4 нафар фуқаро Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Улар фарзандлари (6 ёшли қизлар) Чилонзор туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ухлаб ётган вақтида, вояга етмаган 15 ёшли бола қизларнинг танасини турли қисмларини қўли билан ушлаб, уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир қилганлигини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Жиноят иши доирасида барча ҳолатлар батафсил ўрганилиб, зарурий тергов ҳаракатлари ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади Тошкет шаҳар ИИББ хабарда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолатга изоҳ берар экан Чилонзор туманидаги боғча раҳбари хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги учун лавозимидан озод қилинганини маълум қилди.
Вазирликка кўра, мазкур боғча раҳбари боғча ҳудудига бегона шахсни киришига йўл қўйиб берганлиги, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги, ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузганлиги ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинган.
LiveБарчаси