Диққат! Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда
Жамият
−
04 Октябрь 2022
41355Тошкент шаҳрида бир нечта ўғрилик жиноятларини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЖҚББ Қидирув ишини ташкил этиш бошқармаси хабар берди.
Қидиралётган шахслар:
1991 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Адҳам Имомалиевич Боборажабов, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Гулистон” МФЙда доимий рўйхатда туради, Тошкент шаҳар, Чилонзор-12 мавзеда вақтинча яшаб келган.
1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Акобиржон Икрамович Носиров, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Санчиқул ҚФЙда доимий рўйхатда туради, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида вақтинча яшаб келган.
1979 йилда Навоий вилоятида туғилган Шарофиддин Мадиевич Бобоев, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 18-даҳада рўйхатда туриб, яшаб келган.
“Ушбу шахслар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан “102” ёки 71-231-34-33 телефон рақамларига хабар беришингизни сўраймиз. Сиз ҳақингиздаги маълумот сир сақланиши кафолатланади”, дейилади бошқарма хабарида.
LiveБарчаси