Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди
Спорт
−
28 Ноябрь 2021
3822Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон спорт делегацияси ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларида иштирок этиш учун Баҳрайнга жўнаб кетди.
Жорий йилнинг 2-6 декабрь кунлари Баҳрайнда ёшлар ўртасида VI Пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу йирик мусобақада ўзбекистонлик спортчилар пара енгил атлетика, пара сузиш, пара таэквондо ва пара пауэрлифтинг спорт турлари бўйича баҳсларга киришади.
Пара енгил атлетика
1. Нигина Ҳусанова
2. Диёрахон Анварова
3. Кубаро Ҳакимова
4. Ҳаётжон Раҳмоналиев
5. Фурқатжон Неъматов
6. Ҳикматилло Мамарозиқов
7. Дилшодбек Содиқов
8. Исломжон Абдусаматов
Пара сузиш
1. Султонбек Нуритдинов
2. Азизбек Бойназаров
Пара таэквондо
1. Асилбек Ҳусанов
2. Қудратжон Ҳайдаров
3. Қудратилло Шоназаров
Пара пауэрлифтинг
1. Озода Олимова
2. Дилдорахон Нуруллаева
3. Шерали Аҳмедов
4. Оқилжон Ёқубов
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари Тошкентда ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Шу тариқа Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида ёшлар ўртасида иккита қитъа ўйинлари мезбонлигини қабул қилувчи илк мамлакат сифатида қайд этилади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 27 ноябрь – 6 декабрь кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Толмас Оразимбетов мураббийлигидаги 11 нафар спортчи Ўзбекистон номидан иштирок этади.
LiveБарчаси