“Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари якунланди
Спорт
−
27 Ноябрь 2021
3245Жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг Республика босқичи ўтказилди.
Унда Тошкент вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг кўчма кубоги соҳиби бўлди. 2-ўрин Наманган вилояти, 3-ўрин эса Сурхондарё вилояти жамоасига насиб этди.
“Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари Қуролли кучлар академиясининг Тошкент вилоятида жойлашган дала ўқув-машғулот базасида ташкил этилиб, иштирокчилар умумқўшин низомларининг ички тартиб қоидалари асосида курсантларнинг кундалик ҳаёти, ҳарбий хизмат ўташнинг шарт-шароитлари бўйича кўникмалар ҳосил қилишди.
Беллашувлар ҳарбий ватанпарварлик, ҳарбий-амалий кўпкураш (пневматик қуролдан ўқ отиш, ўқув гранатасини улоқтириш ва ҳарбийлаштирилган эстафета) ҳамда Спорт (дуатлон, 100 метрга югуриш, турник) йўналишида ташкил этилди.
Бундан ташқари “Моҳир мерган” ва “Ўзбекистон ҳарбий тарихи билимдони” номинациялари бўйича шахсий биринчилик ҳам ташкил этилди.
Маълумот учун, мусобақада “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳудудий кенгашларидан 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлардан иборат 14 та жамоа иштирок этди.