“Толибон” ва бўйсунмас Панжшер ўртасида ким “даллол” бўлиши мумкинлиги айтилди
Олам
−
26 Август 2021
15381Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги “Толибон”га қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъуд Россия уларга “Толибон” ҳаракати билан музокара ўтказишга ёрдам бериши мумкин ва шу орқали мамлакатда зўравонликнинг авж олмаслигига эришиш мумкин, деб ҳисобламоқда. Масъуд РБК нашрида эълон қилинган интервьюда шундай фикр билдирган.
Қаршилик етакчисининг фикрича, Москва “Толибон” ва Панжшер ўртасида фавқулодда тинчлик музокараси ўтказишга ёрдам бера олади.
Масъуд янги ҳукуматнинг фақат “Толибон” томонидан тузилиши Афғонистоннинг изоляция қилинишига олиб келишини ва одамлар на мамлакатда, на чет элда бир-бирлари билан тинч-тотув яшай олмаслигини айтди
“Афсуски, “Толибон”нинг ҳаракатлари улар инклюзивлик, толерантлик, инсон ва аёл ҳуқуқлари тарафида эмаслигини, улар демократик қадриятларни ҳурмат қилмайди. Халқаро ҳамжамият ҳукуматни тан олиши учун керак бўлган барча нарсалар. Бу биз учун муаммо, буни қабул қила олмаймиз”, деган Масъуд.
Аввалроқ, Аҳмад Масъуд Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани ҳукумати АҚШ қўшинлари чиққанидан кўп ўтмай қулаганини мамлакатдаги коррупция, ўзбошимчалик сиёсати, улар билан халқ ўртасидаги улкан, вайронкор жарлик ҳамда афғон аскарларининг АҚШга ишониб қолгани билан боғлаганди.
Панжшер — “Толибон”га бўйсунмаган ягона вилоят
Ушбу вилоят Афғонистонинг шарқида жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 150 минг аҳоли яшайди. Қайд этиш керакки, вилоятнинг 98 фоиз аҳолиси этник тожиклардан ташкил топган. Панжшерда “Толибон”га қарши кучлар тўпланаётгани ҳам айтилмоқда ва ҳозирда ушбу провинция толибларга қаршилик кўрсатиш маркази бўлиши тахмин қилиняпти.
Бу ерда Афғонистоннинг бир қатор нуфузли сиёсий фигуралари жамланган: мамлакатнинг 1992-1996 йиллардаги Мудофаа вазири, машҳур “дала қўмондони” Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд, биринчи вице-президент Амруллоҳ Солиҳ, Маршал Aбдул-Рашид Дўстум ҳамда унинг ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум. Панжшерда аллақачон "Шимолий альянс" байроғи кўтарилган.
"Толибон" ҳаракати Панжшер раҳбарларига таслим бўлишни таклиф қилди. Аммо бу таклиф тезда рад этилди.
20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ
2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади.
Афғонистондаги давлат тўнтариши
Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси