Қирғизистондан вазир Жапаров Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлди

Жамият

image

Бугун, 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференцияда Қирғизистон делегациясига раҳбарлик қилаётган Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Ақилбек Жапаровни қабул қилди.

Икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ақилбек Жапаров Ўзбекистон етакчисига Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Жорий йил март ойида ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитида эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги устувор кооперация лойиҳаларини тез фурсатда амалга ошириш, қўшма инвестиция компанияси фаолиятини ташкил этиш муҳим экани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Президент Шавкат Мирзиёев қабулида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди,Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳамда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин бўлган эди. Қабул маросими давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг