Президент Мирзиёев Ҳиндистон ТИВ раҳбарини қабул қилди
Жамият
−
16 Июль 2021
3088Бугун, 16 июль куни Тошкентда бўлиб ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкарни қабул қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар давомида эришилган келишувларга мувофиқ изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Вазир Жайшанкар Ўзбекистон етакчисига Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқликни, шунингдек, Афғонистонда тинчликка эришиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга қаратилган минтақавий лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.
Учрашувда икки мамлакат ҳудудларини фаол жалб қилган ҳолда инвестициялар, инновациялар, савдо, бизнес, логистика, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳим экан таъкидланди.
Мамлакатлар “Ҳиндистон – Марказий Осиё” форматидаги самарали мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор экани қайд этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь